“Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузурида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори тасдиқланди.
Қайд этилишича, ушбу ҳужжат маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича 2021 йилнинг декабрь ойида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармон, қарор ва фармойишлари ижросини таъминлашга қаратилган.
Шунингдек, қарорда Агентлик таркибида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ташкил этилганлиги, ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш ва баҳолаб бориш имконини берувчи “Онлайн маҳалла” электрон платформасини ишга тушуриш белгилангани ҳам ўз ифодасини топган.
Вазирлар Маҳкамасининг ушбу 195-сон қарорига тегишли низомлар ва бошқа эслатма маълумотлар илова қилинган.
Ҳужжатнинг тўлиқ матни Lex-UZ on-line сайтида эълон қилинган.