Макрон президентлик сайловларида етакчилик қилмоқда

Франциянинг амалдаги президенти Эммануел Макрон сайловолди баҳсларда «Миллий митинг» партияси етакчиси Марина Ле Пендан устун келди.

Тахминан 3 соат давом этган дебат давомида номзодлар ички ва ташқи сиёсат, иқтисодиёт, ижтимоий муаммоларни муҳокама қилишган.

Якунда овоз берувчиларнинг 59 фоизи Макронни, 39 фоизи Ле Пенни ғолиб деб топган.

Маълумот учун, Францияда президент сайловларининг иккинчи босқичи 24 апрел куни бўлиб ўтади.