4 ёшар бола боғчада ухлаётган вақтида вафот этди


Боғчага келган бола уйқу вақтида уйқуга ётқизилган. Аммо, тарбиячи томонидан тарбияланувчиларни уйқудан уйғотишганда бола ўрнидан турмаган. Вазирлик ҳолат юзасидан маъумот берди.

Хабарда айтилишича, кеча соат 14-00дан 15-00га қадар бўлган оралиқдаги вақтда Андижон вилояти, Олтинкўл туманидаги 31-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган 4 ёшли Лутфуллаев Хушнудбек мактабгача таълим ташкилотининг кун тартибидаги уйқу вақтида ухлаётганда оламдан ўтган.

Ташкилот ҳамширасининг маълум қилишича, эрталабки қабул жараёнида тарбияланувчи Лутфуллаев Хушнудбекда ҳеч қандай касаллик аломатлари кузатилмаган.
Кун тартибидаги уйқу вақтида ҳар доимгидек болалар уйқуга ётқизилган ва тарбиячи томонидан тарбияланувчиларни уйқудан уйғотишганда бола ўрнидан турмаган ва дарҳол тез ёрдамга мурожаат қилинган ҳамда тиббиёт ходимлари томонидан тарбияланувчи тиббий назоратдан ўтказилган. Натижада бола уйқу вақтида оламдан ўтганлиги маълум бўлган.

Ҳозирги кунда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан суриштирув, экспертиза ишлари олиб борилмоқда.