Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Қарши давлат университетининг иқтидорли талаба-ёшлари билан очиқ мулоқот ўтказди.
Унда вазирнинг очиқлашича, магистратура имтиҳонларига янги ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
– Сизни янги ўзгаришдан хабардор қилмоқчиман, – деди А.Тошқулов. – Жорий йилда магистратурага ўқишга кириш учун мутахассислик фанларидан имтиҳонларни бекор қилиш тартибини кўриб чиқяпмиз. Ўзи шундай ҳам талаба 8 семестр давомида мутахассислик фанларидан керакли кўникма ва билимни эгаллайди. Магистратура мутахассисликлари бўйича ўқишга кириш учун чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги малака сертификати ҳамда бакалавр дипломининг ўртача бали ҳисобга олинади.
Ҳозирда ушбу таклиф ўрганилмоқда.