Tошкентда бўлиб ўтаётган «Иннопром. Марказий Осиё» халқаро кўргазмасида Беларусь бош вазири Роман Головченко Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Унда Тошкентга трамвай қатновини қайтариш масаласи муҳокама қилинди ва Беларус томондан ҳамкорлик таклиф қилинди.
“Бизда шаҳар жамоат транспорти соҳасида ўз таклифларимиз бор. Электротранспортнинг ривожланиши, бу яқин ўн йилликларда транспорт тузилмасини белгилаб берадиган асосий қарор ҳисобланади. Биз ушбу экологик тоза транспорт соҳасида ўз имкониятларимизни таклиф қилмоқчимиз”, – дейди Роман Головченко.