Шимолий Корея президенти Ким Чен Ин 25 апрел куни Корея халқ армиясининг 90 йиллигига бағишланган парадда КХДР барча душманларни йўқ қилиши мумкинлиги билан таҳдид қилди.
«Ҳозир ҳарбий кучларимиз ҳар қандай жангга шай. Биз КХДР билан ҳарбий можарога киришмоқчи бўлган ҳар қандай кучни йўқ қиламиз», — деди Ким Чен Ин.
Ушбу парадда 20 мингга яқин аскар, 250 га яқин ҳарбий теҳникалар иштирок этди ва турли хил янги қуроллар намойиш этилди.
Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги хабар берди.