Фарғонадаги Кореа ҳалқаро университетида ўқийдиган йигит ва қиз осилган ҳолда топилган

2021-йил 29-декабр куни Фарғонадаги Кореа ҳалқаро университети(KIUF)да ўқийдиган Андижонлик С. исмли йигит ва фарғоналик Д. исмли қизнинг биргаликда осилган жасадлари университет яқинидаги дала майдонидан топилган.

Фарғона шаҳри прокуратураси ўтказган тергов хулосасига кўра ишда жиноят аломатлари топилмаганлиги сабабли яъни марҳумлар ўзини ўзи осган деб топилиб, воқеа жойи, воқеа жойидаги деталлар батафсил кўздан кечирилмасдан , воқеага алоқадор шахслар билан тўлиқ тергов олиб борилмасдан жиноят иши ёпилган.

Аммо бу ишда жуда кўп ноаниқликлар борлиги айтилмокда. Негаки марҳумларнинг яқинлари, гуруҳдошлари билан суҳбатлашганилганда, телеграмдаги ёзишмаларини ўқилганда уларнинг ўзини осишларига бирор сабаб тополмаган. Икки ёш бир-бири билан илиқ муносабатда бўлган. Воқеа куни ҳам биргаликда яхши кайфиятда университет ҳудудини тарк этишган.

Марҳумларнинг ота-оналари фарзандлари ўзларини осган бўлишига мутлақо ишонишмаяпти. Уларнинг фикрича фарзандларини бу ҳолатга кимдир мажбурлаган (Эҳтимол кимдир аввал ўлдириб, кейин осиб қўйган. Бу фикрга сабаб, марҳум С.(йигит)нинг бошида оғир, тўмтоқ жисм зарбасидан қолган жароҳат изи, шунингдек қўл ва оёқларида арқон билан боғлангандан қолган қийноқ излари мавжуд бўлган.

Яқинларининг айтишларича, Д.(қиз)нинг ижтимоий келиб чиқиши сабаб камситилгани учун С. уни ҳимоя қилиб гуруҳидаги бир қиз билан урушган. У қиз ўзини «оила»га алоқадор эканлигини таъкидлаб, керак бўлса С. ва Д.ни жисмонан йўқ қилдириб юбориш (ўлдиртириб юбориш) билан таҳдид қилган. С. ва Д.нинг ўлимидан кейин бу талаба қиз бошқа ОТМ га ўқишини кўчириб кетган.)

Шу сабаблар билан ёпилган жиноий ишни қайта очиш учун ҳар икки томоннинг ота-онаси бош прокуратурага ариза ёзган, иш қайта очилган. Лекин мана орадан икки ой ўтган бўлса-да, ишда олдинга силжиш кузатилмаяпти

Арзимаган жиноятларни ҳам эълон қиладиган бош прокуратура матбуот хизмати икки инсон ўлими билан боғлиқ ҳолат бўйича бирор расмий маълумот бермаган.

Воқеа бирор оммавий ахборот воситасида ёритилмаган.
Университетда икки талабанинг ўлими юзасидан на ички текширув ўтказилган, на талабалар, на ота-оналар, на ўқитувчилар учун йиғилиш ўтказилган.

Умид қиламизки, прокуратура томонидан иш батафсил кўриб чиқилиб аввало марҳумларнинг яқинларига, жамоатчиликка аниқ ва ҳолис ахборот берилади.