«Бир-иккитасини уринг, калтакланг, ҳеч нарса қилмайди»

Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳокими Сайфиддин Низомов мажлис пайтида мактаб ўқитувчиларига болаларни керак бўлса, уриб ўқитиш кераклигини таъкидлади. Унинг сўзлари туширилган аудио 25 апрель куни ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Ҳоким нутқи давомида ўқитувчиларга қаттиққўл бўлишни, ўқувчилардан вазифаларни талаб қилишни сўраган.

«Компьютерларимизни тўғрилаймиз, бошқа қиламиз. Китоб етишмайдими? Етишадими? Билим бераётган ўқитувчилар талабни қаттиқ қилиши керак. Вазифанг қани, конспектинг қани, деб сўраши керак.

Ўқитувчида нутқ бўлиши керак, билим билиши керак. Уйга вазифани бажармаган ўқувчига танбеҳ бериши керак. Шундагина ўзгариш бўлади. Биз қанча калтак еб катта бўлганмиз? Ўқитувчининг калтаги бизни шу даражага олиб келган, уни жуда ҳурмат қиламан.

Бир-иккитасини уринг, калтакланг, ҳеч нарса қилмайди. Бир-икки шапалоқ билан ҳеч нима бўлмайди. Ўргансин, ўқисин, мажбурлаш керак. Мана мендан яхшигина ўқитувчи чиқади. Мен талаб қилгандек талаб қилинглар», — дейди Сайфиддин Низомов.