Жорий йилнинг 25 апрель санасида “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раиси Баҳром Шарипов бошчилигида республикамиз бўйлаб барча вилоят “Агро-пилла” раҳбарлари, корхона таъсисчи ва бошлиқлари иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Маълумки, давлат раҳбарининг Қашқадарё вилоятига бўлган ташрифи давомида ипаксаноат тизимидаги ислоҳотларнинг натижадорлиги, буларнинг барчаси соҳа учун яратилган имкониятлар самараси эканлиги, соҳа ривожи учун берилган имтиёзларни 2026 йил 1 январга қадар узайтирилиши тегишли мутасаддилар билан учрашувда таъкидлаб ўтилган эди.
Уюшма раиси тизим ташкилотлари ва корхоналар раҳбарларига бундай яратилаётган шарт-шароитлардан унумли фойдаланишни, бу орқали аҳоли фаровонлигини ошириш ва бандлигини таъминлашга эришиш мумкинлигини айтди.
Уюшма билан имзоланган шартнома келишувларини ўз вақтида бажармаган корхона раҳбарлари огоҳлантирилди. Жорий йилдаги мавсум ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш, экспорт, бандлик ва инвестиция масалалари танқидий руҳда муҳокама этилди.