Термиз туманида МЧЖ раҳбари хорижий кредит линияси маблағини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз туман бўлими томонидан “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Sh.S.U.” МЧЖ раҳбари Ғ.Р. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) Хитой давлатининг “SH.B&R.” компаниясидан ҳақиқий баҳоси 40 минг АҚШ доллари бўлган автоклавный газобетон ишлаб чиқариш ускунасини 300 минг АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, банкдан ажратилган 260 минг АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли хорижий кредит линияси маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.