Президент бош прокуратурага чақирилди

Садир Жапаров 2010 йилда республика жанубида содир бўлган оммавий тартибсизликлар бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида гувоҳ сифатида чақиртирилган. 
Қирғизистон президенти Садир Жапаров жиноят иши бўйича гувоҳ сифатида мамлакат бош прокуратурасига чақиртирилди.
«Ҳақиқатан Жапаров гувоҳ сифатида чақиртирилди», — деди бош прокуратура вакили.

Унинг сўзларига кўра, гап 2010 йил июнда республика жанубида содир бўлган оммавий тартибсизликлар бўйича қўзғатилган жиноят иши ҳақида бормоқда.

2010 йил 10 июн куни Қирғизистон жанубида қирғизлар ва этник ўзбеклар ўртасида тўқнашувлар юз берганди. Натижада Ўш ва Жалолобод шаҳарларида 3746 та бинога ўт қўйилган. Моддий зарар 80 млн долларни ташкил этган.

Тартибсизликлар бўйича 5 мингдан ортиқ жиноят иши қўзғатилган, 545 киши жиноий жавобгарликка тортилган. Расмий маълумотларга кўра, тартибсизликлар давомида 400дан ортиқ инсон ҳалок бўлган, 2 мингга яқин инсон жароҳатланган.