Кафил бўлгунча, кафтинг билан чўғ ушла

Кредит қарзи сабаб банкда кафил бўлган қарздорнинг дўкони сотувга чиқарилмоқда

Мажбурий ижро бюросининг Яшнобод туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 06.01.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор А.Джамаловдан ундирувчи АИБК Ипак йўли банк Мирзо Улуғбек филиали фойдасига 131 млн. сўм кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, ижро ҳужжати давлат ижрочиси Ш.Хикматуллаев томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш қўзғатилган. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати Ogoh.uz’га хабар берди.

Қайд этилишича, қарздор фуқаро ўз дўстига банкдан кредит олишига кафил бўлиб номида мавжуд дўконни гаровга қўйган. Давлат ижрочиси томонидан қарздорга нисбатан барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, иҳтиёрий муддат берилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21, 87-моддаларига асосан қарздорга тегишли барча (валюта, махсус, блок ва иккиламчи) ҳисоб варақалар, асосий воситалар рўйхати, дебит кредитор қарздорликни тасдиқловчи ҳужжатлар ўрганилиб, қарздорга берилган иҳтиёрий муддатда қарздорлик тўланмаганидан сўнг, унга тегишли мол-мулкларга банд солинган.

Ҳозирда Яшнобод туманида жойлашган дўкон тегишли тартибда хатланиб, реализация қилиш чоралари кўрилмоқда