Ота алимент ўрнига фарзандларига уй олиб берди

Оҳангаронда ота алимент ўрнига 3 хоналик уй берди. Бу ҳақда МИБ матбуот хизмати хабар берди.

Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 01.07.2020 йилдаги суд буйруғига асосан, қарздор С.Матмусаевдан ундирувчи Ф. Матмусаев фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандлари таьминоти учун барча даромадларидан 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тугрисидаги суд буйруғига асосан ундирув белгиланган.

Мазкур буйрукқа асосан ўтказилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор С.Матмусаев алимент қарздорлиги ҳисобидан ўзига тегишли бўлган «Нуробод» қўрғонида жойлашган 3 хонали 100 млн. сўмлик уйни ундирувчи Ф.Матмусаевага алимент қарзи ҳисобига ўтказиб берди ва шу билан мавжуд ижро иши тугатилди.