Шайхонтоҳур тумани прокурори Сирдарё вилоятига прокурор бўлди

Мавлонов Санжар Абдираҳимович Сирдарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Санжар Мавлонов бунга қадар Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани прокурори лавозимида фаолият олиб борган.

Маьлумот учун, Сирдарё вилоятининг аввалги прокурори Шоҳрух Аминов Бош прокурор ўринбосари этиб тайинланганди.