Бугун, 3 май куни эрта тонгда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонига жўнаб кетди.
Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар берди.
Саудия Aрабистони Ҳаж ва умра вазирлиги “Ҳаж – 2022” мавсуми бўйича расмий баёнотида, жорий ҳаж тадбирига чет эллик ва маҳаллий ҳожиларга жами 1 миллион киши учун ҳаж ибодатини амалга оширишга рухсат берилади.
Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси ушбу сафар давомида “Ҳаж – 2022” мавсумини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган масалаларни Саудия Aрабистонидаги мутасадди идоралар билан келишиш режалаштирилган, дейилади хабарда.