ЎзЭОАВМА бош директорининг ижодий масалалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинлов амалга оширилди

Хўжаева Нигора Шерхоновна Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциацияси бош директорининг ижодий масалалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Маьлумот учун, Нигора Хўжаева 1982 йил 30 ноябрда Самарқанд шаҳрида туғилган. 2003 йил А.Навоий номидаги Самарқанд давлат университетининг ўзбек филологияси факультетини, 2008 йил ЎзМУ Олий журналистика курсини тамомлаган.

Н. Хўжаева 2002-2019 йилларда “Самарқанд – СТВ” телевизион ижодий уюшмаси, ЎзЭОАВМА, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида турли лавозимларда фаолият кўрсатган.

Тайинловга қадар Н. Хўжаева Қишлоқ хўжалиги вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби сифатида самарали фаолият юритди.

Н. Хўжаева 2013 йилда «Олтин қалам» миллий мукофоти, 2021 йилда «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони ва “Қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.