Россиянинг Украинага қарши тўлақонли уруши даврида бу мамлакатда яшаган 3 мингдан ортиқ тинч аҳоли вакили қурбон бўлди. Бу ҳақда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси маълум қилди.
«Бошқарма Россиянинг Украинага тўлақонли уруши даврида тинчи аҳоли ўртасида 3 минг 153 киши ҳалок бўлгани, 3 минг 316 киши жароҳат олганини аниқлади. Бу 24 февралдан 1 май кечасигача бўлган маълумотлар», — дейилади БМТ ИҲОКБ баёнотида.