Болгария президенти Румен Радев кортежининг бош машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) содир бўлди.
Бу воқеа Пловдив шаҳри яқинида юз берган. Автомобиль юк машинасига бориб урилган ва ҳодиса оқибатида президент жамоасининг 2 нафар ходими, жумладан, унинг даволовчи шифокори тан жароҳати олган. Жабрланганлар касалхонага олиб кетилган.
Фожиага ёмғир ёққани сабаб бўлгани айтилмоқда.