Бугун, 4-май куни Жиззах вилояти Зомин туманининг тоғли ҳудудларида кузатилган кучли ёғингарчилик натижасида туманнинг “Пишоғар”, “Аччи” ва “Шўрча” қишлоқларидан ўтган сойлардан сел сувларини оқиши кузатилмоқда.
Ҳодиса натижасида сел сувлари “Жиззах — Зомин” автомобил йўли остида ўрнатилган қувурларга сиғмасдан ушбу йўлнинг 25, 26, 27 км. лари устидан тошиб, яна сой ўзани бўйлаб оқиб ўтган.
Зудлик билан воқеа жойига етиб борган ФВВ қутқарувчилари сувда оқиб келаётган “Пишоғар” ҚФЙ Қонғли қишлоғида яшовчи 20 ёшли фуқаро Э.Нни қутқариб олдилар. Ҳозирда ушбу фуқаронинг аҳволи яхши, тан жароҳати олмаган.
Сел оқими натижасида аҳоли томорқалари, ҳовлилари ва ички кўчаларда сув тошиши ҳолатлари кузатилди.
Воқеа жойида вилоят ФВБ раҳбарияти бошчилигида қутқарувчилар тегишли хизматларнинг куч ва воситалари томонидан сел сувлари тошган кўчалар, аҳоли хонадонлари ўрганилмоқда, йўлларда хавфсизлик ЙҲХ хизмати томонидан назоратга олинган.