Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари вазифасидан озод этилди

Анвар Дамирович Асамов бошқа ишга ўтаётгани сабабли Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, Анвар Асамов 2021 йил 10 апрел куни Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари этиб тайинланганди.

Асамов бундан аввал Давлат божхона қўмитасининг божхона статистикаси ва тахлил маркази бошлиғининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ижро этувчи аппарати бош консултанти, Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.