МЧЖ раҳбари пора билан қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан тезкор тадбир ўтказилди.

“Т.Ф.” МЧЖ раҳбари Ш.Ф. бошқа бир фуқарони Швецияга ишга жойлаштириб қўйишни ва буни арзонга ҳал қилиб беришни вада қилиб, 4 000 АҚШ доллари миқдорида пул маблағи сўрайди.

Ушбу маблағнинг 2 000 АҚШ долларини олаётганда ашёвий далиллар билан ушланади.Мазкур вазият юзасидан Жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.