Йўловчиларга транспорт хизматлар кўрсатиш кўламини янада ошириш мақсадида 2022 йил 7-8 май санасидан бошлаб, ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари “Тошкент-Шаҳрисабз-Тошкент” йўналишида 758/757-сонли юқори тезликда ҳаракатланувчи “Afrosiyob” замонавий поездлари қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати маьлум қилди.
Ҳаракат жадвалига кўра, “Тошкент- Шаҳрисабз” йўналишида қатнайдиган 758-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди шанба ва якшанба кунлари соат 08:00 да Тошкент марказий вокзалидан;
“Шаҳрисабз-Тошкент” йўналишида қатнайдиган 757-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди эса Шаҳрисабз темир йўл вокзалидан соат 15:40 да ҳаракатини бошлайди.
Шу боис, 2022 йил 7-8 май санасидан бошлаб, бугунги кунда “Тошкент-Қарши-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган 760/759-сонли “Afrosiyob” замонавий поездларининг ҳар шанба, якшанба кунлари қатнови тўхтатилади.