Эр-хотин ўртасидаги мулк бўлган “DAF FT XT105” русумли автомашинаси хатланди

Мажбурий ижро бюросининг Бешариқ тумани бўлими иш юритувида бўлган Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 10.02.2022 йилдаги қарздор Қ.Ш. ва Қ.М. эр-хотининг қонуний никоҳи давомида орттирилган умумий мулки бўлган “DAF FT XT105” русумли оқ рангли 2011 йилда ишлаб чиқарилган юк машинасини рўйхатга олиш ва хатлаш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочиси томонидан қарздорга суд қарорини ижросини таъминлаш ҳақида ихтиёрий муддат берилиб, огохлантирилган.

Лекин, қарздор Қ.Ш. ихтиёрий муддатда суд қарорини ижросини бажармаганлиги сабабли, 05.05.2022 йил куни, бюро томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, “DAF FT XT105” русумли автотранспорт воситаси хатланди ва Бешариқ тумани ИИБ ЙҲХБ жарима майдонига олиб кирилди.