Бугун эски телефонини топиб олди, суратлар, видеотасвирлар ҳаммаси ажойиб хотираларни эслатди…
– Эҳҳе… Юз элликта эсэмэсим ҳам турибдийкан-ку! – деди ўзига-ўзи кўзлари порлаб!
Аёли ёзган хабарлар бўлимига кирди:
«Памперс, қатиқ, салфетка».
«Уйда туз тугади».
«Бизни тезроқ олиб кетинг!»
«Нон, гўшт, гуруч, сабзи».
«Бугун пул опкелинг, эртага бозорга чиқаман, Шақини оёғига олиш керак».
«Телефонни кўтаринг!»
«Телефон нега банд?!»…
Яна бир қанча айни маънодаги хатлар…
Бирдан кўзи онасининг рақамидан келган ягона хабарга тушди.
Шошиб очди:
«Юлам, цйгв кедиь иссмқрох кмцмнмь кет!»
Ичи музлаб қолди. Онасининг кўзи хира эди, шунинг учун ўхшаш ҳарфларни ажрата олмай шундай деб ёзган бўлса керак.
Онаси безовта қилмай деб кўпинча телефон қилмасди, яна… «йўлдалигингда телефонда гаплашма» деб ҳавотир хам олиб турарди…
Демак, ўшанда нимадир сабаб бўлганки, хабар ёзиб жўнатган…
«Болам уйга келиб иссиқроқ кийиниб кет»…
«Эҳ… Онам-а”…