Американинг Техас штатида яшовчи аёл 2018 йилда 35 доллар эвазига бюст сотиб олади. Аёл бу ҳайкалчанинг оддий эмаслигини пайқайди ва экспертларга мурожаат қилади.
Текширувлар натижасида ушбу ҳайкал 20 аср олдин Қадимги Римда ясалган бўлиб бир пайтлар Германия Императори Людвиг I барпо етган Помпей уй моделида сақланган.
Ҳайкалнинг Америкага келиб қолганига иккинчи жаҳон уруши сабаб дея тахмин қилинмоқда. Аёл бўлган воқеалардан Германия ҳукуматини огоҳ қилди. Бюст ўз шаҳрига қайтарилади.