Ислом Каримовнинг набираси, блогер Марям Тиллаева турмуш ўртоғи Амиран Сардоров билан ярашиб олди. Кеча, 7 май куни унинг Инстаграм саҳифасида эри билан ярашгани акс этган видеоролик пайдо бўлган.
Марям Тиллаева видеороликда уни “бу ерга мажбурлаб олиб келишгани”ни таъкидлайди. “Мен тинчлик тарафдори бўлганим учун сен билан ярашяпман”, деди у.
Рафиқаси билан ярашиб олганини Амиран Сардоров ҳам тасдиқлаган. “Ҳа, биз у билан ҳақиқатдан ярашиб олдик. Мен Дубайга кетгандим, биз у билан узоқ вақт ёзишиб юрдик, муносабатларга ойдинлик киришмоқчи бўлдик ва қайсидир дақиқада уни севишимни тушуниб етдим. У мен бирга бўлишни истайдиган инсон. Ёнимга келиши учун чипта олдим. Узоқ муҳокамадан кейин барчасини бошидан бошлашга қарор қилдик”, дейди Амиран.
Эслатиб ўтамиз, жуфтлик жорий йилнинг феврал ойида ажрим қарори ҳақида маълум қилганди.