«Ўзгидромет» 9 май куни республика ҳудудларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади, 12–15 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17–19 даража, кундузи 34–36 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 15–20 метр/секундгача, баъзи жойларда 22–25 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14–19 даража, кундузи 20–25 даража бўлади.
Бухоро вилоятида ҳавоўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 15–20 метр/секундгача, баъзи жойларда 22–25 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14–19 даража, кундузи 25–30 даража бўлади.
Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 15–20 метр/секундгача, баъзи жойларда 22–25 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14–19 даража, кундузи 25–30 даража бўлади.
Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20 даража, кундузи 32–37 даража бўлади.
Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20 даража, кундузи 32–37 даража бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17–22 даража, кундузи 32–37 даража бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17–22 даража, кундузи 32–37 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12–17 даража, кундузи 30–35 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10–15 даража, кундузи 23–28 даража бўлади.