Ўзбекистонлик полвон дунё биринчилигида чемпион бўлди

Грециянинг Ираклион шаҳрида ўтказилаётган ёшлар ўртасидаги дунё биринчилигида йигитлар ўртасида -102 кг вазн тоифасидаги баҳслар ҳамюртимиз Шарофиддин Амриддиновнинг ғалабаси билан якунланди.

Полвонимиз даст кўтариш машқида 168 кг натижа билан кумуш медални қўлга киритди. Силтаб кўтариш машқида эса 204 кг билан олтин медални нақд қилди. Асосийси, ҳар икки машқ якунида 372 кг натижа қайд этган полвонимиз чемпионликни тантана қилди.

Оғир атлетика бўйича U-20 ЖЧ

Йигитлар, -102 кг:

Шарофиддин Амриддинов (Ўзбекистон) – 372 (168+204) кг
Петрос Петросян (Арманистон) – 363 (161+202) кг
Муҳаммад Ҳамада (Фаластин) – 361 (168+193) кг