Сурхондарёда 10 май куни кучли ёмғир ёғиши оқибатида юзага келган сел 3 кишини оқизиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, шу куни соат тахминан 16:00 да вилоятнинг Сариосиё тумани тоғли ҳудуди «Боғистон» МФЙ «Зохона» қишлоғида қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши натижасида сел оқими ҳодисаси юзага келган.
Ҳодиса оқибатида чорва молларни боқиб юрган Узун туман «Хурсан» маҳалласида яшовчи фуқаро ва унинг чорва молларини, шунингдек ушбу ҳудудда ўзининг «Nexia» русмли автомашинасида бўлган Узун тумани «Истиқлол» маҳалласида яшовчи икки нафар фуқарони сел оқимлари оқизиб кетган. Юз берган табиий офатдан чорва молларни боқиб юрган фуқаро кутилиб қолган.
Воқеа жойига вилоят ҳокими бошчилигида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти, қутқарувчилар, Миллий Гвардия, Ички ишлар, Прокуратура ва тегишли хизматлар жалб этилган. Шунингдек, 70 нафар маҳаллий аҳоли билан биргаликда қидирув-қутқарув ва сел оқими оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.