“Руслар ғалаба қозонмайди, лекин украиналиклар ҳам ғалаба қозонмайди ва биз бу ерда бироз боши берк кўчага кириб қолдик”

Америка разведкаси Россиянинг Украинага қарши уруши боши берк кўчага етганига ишонмоқда. Бу ҳақда “Sky News” АҚШ мудофаа разведка бошқармаси раҳбари Скотт Берриернинг сўзларига асосланиб хабар бермоқда.

Унинг фикрича, ҳозирча қуролли можарода қатнашаётган томонларнинг ҳеч бири жанг майдонида яққол устунликка эга эмас.

“Руслар ғалаба қозонмайди, лекин украиналиклар ҳам ғалаба қозонмайди ва биз бу ерда бироз боши берк кўчага кириб қолдик”, дейди генерал-лейтенант Сенатнинг Қуролли кучлар қўмитаси билан учрашувда.

Шу билан бирга, Берриер кенг кўламли уруш бошланганидан бери Украина армияси камида 10 нафар россиялик генерални йўқ қилганини таъкидлади. Аммо уларнинг сони кўпроқ бўлиши мумкин — 12 кишигача.

Бундан ташқари, у босқинчилар ҳеч бир йўналишда жиддий муваффақиятга эриша олмаганини таъкидлаган.