Бугун 12 май куни Ахборот технолигиялар ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Фарғона вилоятига ташруф буюрди ва Фарғона имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактабида бўлди.
АКТ вазири мазкур касб-ҳунар мактабининг «Рақамли технологиялар» кафедрасида таҳсил олувчи иқтидорли ўқувчилар билан суҳбатлашиб, ахборот технологиялари соҳасида бажараётган амалий дастурий ишлари бўйича фикр алмашди.
АКТ вазири Битирувчи ёшларни келажакдаги соҳалари бўйича аввало жамиятимиз учун керакли мутахассис бўлишлари ҳамда моддий жиҳатдан ўзларини таъминлай олишлари кераклиги ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, билим салоҳиятларини янада ошириш ва амалий кўникмаларни ривожлантириш мақсадида ўқувчиларга Фарғона вилоят IT-марказларида бепул таълим олишлари учун йўлланма ҳамда эсдалик совғалари топширилди.