Марказий банк матбуот хизмати хабар беришича 1 АҚШ долларининг расмий курси 18,71 сўмга тушиб, 11 минг 165,92 сўмни ташкил этган.
1 евро курси 11 минг 642,70 сўмга баҳоланиб, 171,62 сўмга пастлади.
Шунингдек, 1 рубл 170,08 сўм этиб белгиланиб, 6.02 сўмга кўтарилди.
Ушбу алмашув курслари 2022 йил 13 май, жума кунидан кучга киради.