Апрел ойи охирида Шимолий Кореяда мутахассислар номаълум касаллик авж олганини қайд этди. Бу ҳақда Reuters Корея марказий ахборот агентлигига (КCНА) таяниб маълум қилди.
Унга кўра, касаллик белгилари 350 минг кишида аниқланган. Қайд этилишича, 162,2 минг киши тузалиб кетган, қолган 187,8 минг бемор эса карантинга олинган ва даволаниш курсини давом эттирмоқда.
КCНА маълумотларига кўра, 12 май куни КХДРда 18 минг номаълум касаллик ҳолати қайд этилган.
Кеча Шимолий Кореяда 18 мингдан ортиқ коронавирус инфекцияси аниқлангани, улардан олти нафари вафот этгани хабар қилинганди