Тез тиббий ёрдам учун 50 та “Ford” автомобиллари топширилди

Кеча, 12-май куни “Toshkent City”да Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида 50 та замонавий Форд реанимобиллари Тошкент шаҳар Тез тиббий ёрдам хизматига топширилди.

Таъкидлаш лозимки, 2019 йилда шу русумдаги 150 та тез тиббий ёрдам махсус автотранспорт воситалари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан етказиб берилган эди. Ушбу автотранспорт воситаларининг етказиб берилиши тез тиббий ёрдам хизматини ривожлантиришга амалий кўмаклашади ва унинг моддий-техника базасини яхшилайди.

Шу ўринда, шошилинч ёрдамга муҳтож ҳар бир кишига юқори сифатли тиббий хизматларни ўз вақтида кўрсатиш имкониятини кенгайтиради.