Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов мамлакатда аёллар учун бир қатор чекловлар жорий қилди:
• Эндиликда аёлларга очиқ кийим кийиш тақиқланади. Фақат миллий либосларда кийиниш тавсия этилади;
• Тирноқ ва кирпикларни ўстириш тақиқланади;
• сочларни бўяш тақиқланади;
• аёллар фақат қариндоши ҳамроҳлигида соат 20:00 гача машинада (орқа ўриндиқда ўтирган ҳолда) саёҳат қилиши мумкин.
Шунингдек, маҳаллий нашрларнинг ёзишича, яқин келажакда туркман аёллари учун мамлакатни тарк этиш тақиқланиши ҳам мумкин. Хабарда келтирилишича, тирноқ учун жазо сифатида — 15 кунлик қамоқ ёки катта миқдорда жарима қўлланади.