15 май куни «Мен ғолиб» шиори остида спорт марафони ўтказилиши муносабати билан соат 06:00 дан соат 10:00 га қадар шаҳримиздаги бир неча кўчалар ёпилади:
— Қорақамиш 4-тор ва Қорақамиш 2-тор кўчалари кесишмасидан Қорақамиш 4-тор кўчаси бўйлаб, ундан Талабалар кўчасига уланиб, Кичик ҳалқа йўли кўчаси кесишмасигача;
— Кичик ҳалқа йўли ва Талабалар кўчалари кесишмасидан Кичик ҳалқа йўли кўчаси бўйлаб Сағбон кўчаси кесишмасигача;
— Сағбон ва Кичик ҳалқа йўли кўчалари кесишмасидан Сағбон кўчаси бўйлаб Қорақамиш кўчаси кесишмасигача;
— Кичик ҳалқа йўли ва Сағбон кўчалари кесишмасидан Кичик ҳалқа йўли кўчаси бўйлаб Олтинсой кўчаси кесишмасигача;
— Олтинсой ва Кичик ҳалқа йўли кўчалари кесишмасидан Олтинсой кўчаси бўйлаб Дилсарой кўчаси кесишмасига;
— Олтинсой ва Дилсарой кўчалари кесишмасидан Дилсарой кўчаси бўйлаб Сағбон кўчаси кесишмасигача.