Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Давлат кадастрлар палатаси муҳандиси қўлга олинди. Бу ҳақда Департамент ахборот хизмати маълум қилди.
Аниқланишича, Давлат кадастрлар палатасининг Гулистон шаҳар филиали кадастр муҳандиси О.И. фуқаро С.нинг Гулистон шаҳар, “Баҳор” маҳалласидаги уйининг кадастр ҳужжатларини шакллантириб, отасининг номига расмийлаштириб бериш эвазига ўз хизмат хонасида 300 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.