Абу Бакр Хаббазий раҳимаҳуллоҳ дейдилар: “Оғир касалликка йўлиқдим.
Мени кўргани бир солиҳ қўшним келди ва менга: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Беморларингизни садақа билан даволанглар” деган ҳадисларига амал қилгин” деди.
Ёз вақти эди. Кўпгина тарвуз сотиб олдимда, фақирлар ва ёш болалардан иборат катта жамоатни йиғдим. Уларни тарвуз билан сийладим. Улар ейишди ва қўлларини кўтариб Аллоҳ таолодан мени ҳаққимга шифо сўраб дуо қилишди.
Аллоҳга қасамки, тонг отди ҳамки, Аллоҳ табарока ва таолонинг фазли билан буткул тузалиб, офият топган эдим”.