2022 йилнинг январь-апрель ойларида республикамизга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 2,54 млрд АҚШ долларини ташкил этган.
Амалга оширилган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27 фоизга ошган (1,99 млрд. АҚШ доллар).
Ўтган йилги статистикага кўра, 2021 йилнинг январь-декабрь ойларида республикамизга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 8,1 млрд АҚШ долларини ташкил этган.
Марказий банк маълумотларига кўра, амалга оширилган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 2019-2020 йилларга нисбатан 34 фоизга ошган (6,0 млрд. АҚШ доллар).
Шунингдек, ўтган йилда халқаро пул ўтказмалари орқали республикадан 1,6 млрд. АҚШ доллари миқдорида валюта маблағлари четга жўнатилган.
Марказий банкнинг қайд этишича, ички валюта бозорида чет эл валютасига бўлган талабнинг умумий ҳажми 2021 йилда 26,1 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, 2019 ва 2020 йилларнинг тегишли даврларига нисбатан мос равишда 1,7 ва 1,3 баробарга ошди.
Ички валюта бозорида чет эл валютасидаги умумий таклиф ҳажми эса 2021 йилда 22,9 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 баробарга ўсди (2020 йилда – 14,3 млрд. АҚШ долл., 2019 йилда – 11,7 млрд. АҚШ доллар).