Айни пайтда Туркияда аёллар ўртасида бокс бўйича жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.
Бугунги чорак финал баҳсларида -50 кг вазнда жанг қилувчи Ўзбекистон вакиласи Азиза Ёқубова италиялик рақибини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.
Боксчимиз ушбу натижаси билан Ўзбекистон бокси тарихида жаҳон чемпионатининг ярим финалига чиққан илк аёл боксчи бўлди.
Шунингдек ҳамюртимиз ҳозирча бронза медалини нақд қилган.