Айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2022 йил 1 сентябрдан МЖтК 190-моддасида (фоҳишалик билан шуғулланиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларга нисбатан жавобгарликни белгилаш билан бирга уларни ўз ҳисобидан гепатитнинг “В” ва “С” турларига скрининг текширувларидан ўтказиш тартиби жорий этилади.
2022 йил 1 июлдан бошлаб ҳар йили республика аҳолисини вирусли гепатит “В” ва “С” турларига скрининг текширувлари сони 1 миллион нафаргача, полимераза занжир реакцияси (ПЗР) текширувлари сони 15 минг нафаргача, вирусли гепатит “С” тури билан касалланган беморларни даволашни 10,5 минг нафаргача етказилади.
Шунингдек, қон билан бевосита ишлаётган давлат тиббиёт муассасалари ходимларини гепатит “В” касаллигига қарши бепул эмлаш амалиёти жорий этилган.
2022 йил 1 июлдан бошлаб нодавлат тиббиёт ташкилотлари қон ва унинг таркибий қисмлари билан ишлаётган ходимларини гепатит “В” инфекциясига қарши эмлашни, шунингдек, Реестр ишга тушган пайтдан бошлаб бу ҳақдаги маълумотнинг Реестрга киритиб борилади.
Бундан ташқари, ҳар йили кенг тарқалган вирусли инфекциялар муаммоларининг илмий ечимини таъминлашга қаратилган лойиҳаларга танловлар асосида маблағлар ажратилади.
Мазкур тартиб 2022 йил 1 сентябрдан кучга киради. Айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишини олдини олишга қаратилган президент қарори қабул қилинди.