ОТМларга қабул квоталари лойиҳаси эълон қилинди.
Қарор лойиҳасига кўра, 2022/2023 ўқув йили учун:
— бакалаврлар тайёрлаш бўйича:
• кундузги таълим шаклига —76 728 нафар;
• сиртқи таълим шаклига — 27 365 нафар;
• кечки таълим шаклига — 2 575 нафар;
• масофавий таълим шаклига— 3 610 нафаp.
— магистрлар тайёрлаш бўйича — 11 082 нафар.
— хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича — 100 нафар квота ажратилади.
Белгиланишича, молиявий ва академик мустақиллик берилган ОТМларнинг Кузатув кенгашлари бир ҳафта муддатда олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларини тасдиқлайди.
Бунда, тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари сони мос йўналишга белгиланган давлат гранти асосидаги қабул параметрларидан камида икки баробар кўп бўлади.