«Ўзгидромет» 18 май куни республика ҳудудлари бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёғингарчилик кутилмайди, кундузи қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 12–15 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 16–18 даража, кундузи 27–29 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12–17 даража, кундузи 25–30 даража бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14–19 даража, кундузи 28–33 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кундузи баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14–19 даража, кундузи 25–30 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20 даража, кундузи 30–35 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кундузи баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12–17 даража, кундузи 25–30 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Айрим жойларда вақти-вақти билан кучли жала ёмғирлар ёғади, дўл ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8–13, кундузи 15–20 даража бўлади.