Ўзбекистонда фаолият юритаётган МЧЖлар сони маьлум қилинди

Ўзбекистонда фаолият юритаётган МЧЖлар сони 333 мингдан ошди.

2022 йилнинг 1 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами 352 131 та масъулияти чекланган жамият рўйхатдан ўтган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Айни пайтда улардан 333 210 таси фаолият юритмоқда.

Қуйида республикада фаолият юритаётган масъулияти чекланган жамиятлар сонини ҳудудлар кесимида кўришингиз мумкин:

• Тошкент шаҳри – 82 653 та

• Тошкент вилояти – 34 572 та

• Андижон вилояти – 29 163 та

• Самарқанд вилояти – 25 605 та

• Фарғона вилояти – 24 041 та

• Наманган вилояти – 21 827 та

• Бухоро вилояти – 20 987 та

• Қашқадарё вилояти – 17 988 та

• Қорақалпоғистон Республикаси – 15 205 та

• Жиззах вилояти – 14 125 та

• Сурхондарё вилояти – 12 306 та

• Хоразм вилояти – 12 185 та

• Навоий вилояти – 11 483 та

Сирдарё вилояти – 11 070 та