ДХХ йўл-қурилиш тизимидаги мансабдорлар жиноятини фош қилди

ДХХ тадбирлари натижасида 2017 йил Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги “Ўзйўлбутлаш” Республика таъминот бошқармаси УК томонидан пудратчи “Бекободйўлиндустрия” УК га М-39 “Тошкент — Термиз” автомобиль йўлининг Қашқадарё вилояти ҳудудидан ўтувчи 1265 — 1297 км. қисмини реконструкция қилиш учун 1103,2 тонна йўлбоп импорт битум маҳсулоти етказиб берилган.

Ажратилган битум маҳсулоти қайд этилган объектга сарфланиши кўрсатилган бўлса-да, “Бекободйўлиндустрия” унитар корхонасининг мансабдор шахслари қурилиш ишларини якунига етказмасдан, 738,2 тонна битумни бошқа корхоналарга 933 млн. сўмга сотиб, ундан тушган пул маблағларини мақсадсиз сарфлаб юборишган.