Машҳур табиб Ибн Синонинг олдига бир киши келди.
– Уйимга бориб ўғлимни кўриб қўйсангиз, ҳазрат. У ғалати юрибди, тоби йўғ-ов.
– Иситмаси борми?
– Бор. Ўзини бетартиб тутаяптиям.
– Озганми?
– Ҳа.
– Кўзи косасига чуқур ботганми?
– Жудаям.
– Ғазал эшитса таъсирланиши қандай?
– Гоҳ шод, гоҳ ғамгин.
– Уйқуси-чи?
– Ухламайди.
– Баъзан ўзига ўзи гапиради, куладиям-а?
– Ҳа.
– Касали сал оғирроқ.
– Нима?
– У севиб қолган.