Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия тузилди. Бу ҳақда Сенат ва Қонунчилик палатаси кенгашларининг қўшма мажлисида маълум қилинган.
Унга кўра, Олий Мажлис Сенати Кенгаши ва Қонунчилик палатаси Кенгашининг қўшма мажлисида комиссиянинг таркиби ва вазифалари белгиланди. Акмал Саидов ушбу комиссияга раис этиб тасдиқланди.