Ўзбекистонлик теннисчи Сергей Фомин Қозоғистоннинг Чимкент шаҳри мезбонлик қилган мусобақа ғолибига айланди.
Mусобақани саралаш босқичидан бошлаган теннисчимиз финалда жаҳон рейтингида 33-ўринни банд қилаётган нидерландиялик Робин Хаасга қарши ўйин ўтказди. 1 соат 36 дақиқа давом этган ўйинда Фомин рақибини 7:6, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди ва мусобақа чемпионига айланди.
Қайд этиш лозимки, Фомин айни пайтда жаҳон рейтингида 838-ўринни эгаллаб турибди. Ушбу ғалабадан сўнг Фомин ўз ҳисобига 80 рейтинг очкосини қўшиб қўйди. Бу орқали теннисчимиз душанба куни эълон қилинадиган рейтингда яхшигина кўтарилишга эришади.