Россияга қарши кибермаконда кенг кўламли уруш бошланди, мамлакатга киберҳужумлар сони сезиларли даражада ошди. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин РФ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, Россияга нисбатан ҳақиқий тажовуз ва уруш айнан ахборот маконида бошланган.
Путиннинг фикрича, Россия Федерациясига турли мамлакатлардан киберҳужумлар амалга оширилмоқда ва улар аниқ мувофиқлаштирилган.
Шунингдек, у киберхужум қила оладиганлар аллақачон расман баъзи мамлакатлар армияларининг бир қисми эканлигини эслатди.
Путиннинг сўзларига кўра, Россияга қарши кибертажовуз, умуман олганда “санкция ҳужуми” барбод бўлган.