Бугун ижтимоий тармоқлар ҳамда интернет сайтларда Деҳқонобод тумани ҳудудидаги жарликда сурхондарёлик фуқаронинг жасади топилгани ҳақида хабар тарқалди. Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.
Фуқаро З.И нинг жасади топилган ҳудуд Деҳқонобод тумани эмас, балки Қамаши туманининг Ўрмон хўжалигига қарашли ҳудуд эканлиги маълум бўлди.
Айни пайтда ҳолат бўйича Қамаши тумани Прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.